Главная » 2012 » Январь » 6 » GERMANIA: ISLOMGA QARSHI SAYTLAR NAZORAT QLINADI
20:39
GERMANIA: ISLOMGA QARSHI SAYTLAR NAZORAT QLINADI
Sueddeutsche Zeitung газетасининг Конституция ҳимояси бўйича федерал идорага таяниб хабар беришича, Германияда қонун бузилишларига чек қўйиш мақсадида Исломга қарши сайтлар устидан назорат ўрнатилади. Ҳукуматнинг бундай қарор қабул қилишига хусусан норвегиялик Андерс Брейвик томонидан терактлар амалга оширилиши сабаб бўлган. 2011 йилнинг июлида Брейвик Осло марказида бомба портлатиб, Утойя оролидаги ёшлар оромгоҳида ҳужум уюштирган эди. Бунинг натижасида 77 киши ҳалок бўлган. Аниқланишича, Брейвик ўта реакцион қарашларни қўллаб- қувватлаган ва «Исломсиз Европа» ғоясини тарғиб қилувчи интернет- ресурслардан тез-тез фойдаланган.
Ўтган йилнинг кузида Германия ҳукумати Исломга қарши сайтларда қонун бузилишлари бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида махсус ишчи гуруҳи ташкил этган эди. Текширувлар давомида аниқландики, айрим сайтлар «конституция томонидан ҳимоя қилинган инсон ҳуқукларига тажовуз қилади».
Ҳукумат бу қарор сўз эркинлигига зид эмаслигини таъкидламоқда. Сайтларда конституцияга қарши ишончли далиллар аниқлансагина, улар устидан назорат ўрнатилади.
Категория: QIZIQARLI MALUMOTLAR | Просмотров: 950 | Добавил: nonadekadmin | Рейтинг: 0.0/0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]